Долларни қандай келажак кутмоқда?
(last modified Tue, 08 Jul 2025 11:31:39 GMT )
июл 08, 2025 16:31 Asia/Tashkent
  • Долларни қандай келажак кутмоқда?
    Долларни қандай келажак кутмоқда?

АҚШ доллардан йиллар давомида молиявий ва тижорат қуроли сифатида фойдаланиб келади.

Кеча Оқ уй матбуот котиби ўз сўзларида, АҚШ президенти нуқтаи назаридан, БРИКС ташкилоти  ҳаракатлари " бу давлат манфаатларига зид" ва қабул қилиб бўлмайди , деб айтди. Доналд Трамп , АҚШга қарши БРИКС сиёсатига мос келадиган ҳар қандай давлат қўшимча 10 фоиз тарифга дучор бўлишинини ва бу сиёсатдан истисно бўлмаслигини таъкидлаган эди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Доналд Трампнинг баёнотида БРИКСга аъзо мамлакатларининг баъзи расмийлари, жумладан, Бразилия президенти томонидан ҳам муносабати билдирилди . Бразилия президенти Лула да Силва ҳам Трампнинг БРИКС аъзоларига нисбатан қўшимча тарифлар жорий қилиш таҳдид билан боғлиқ ҳолда, " менимча, АҚШдек катта давлат президентининг интернет орқали дунёга таҳдид солиши масъулиятли ва жиддий эмас, деб изоҳлади. Трамп сўзларга жавобан, Хитой ТИВ вакили ҳам тариф ва савдоо урушларида ғолиб йўқлигини ва бу каби тарифлар ҳеч қаерга олиб келмаслигини ҳам маълум қилди.

Доналд Трампнинг БРИКСга аъзо мамлакатларга нисбатан таҳдидлари АҚШ йиллар давомида долларни молиявий ва савдо қуроли сифатида ишлаб келаётган бир пайтга тўғри келди. Долларнинг глобал қиймат захираси АҚШ дунёдаги сиёсий ва геосиёсий мақсадларига эришиш учун санкциялар. SWIFT тизимидан чиқариб ташлаш ва активларни мусодара қилишдан фойдаланишга олиб келди. Шу сабабдан мамлакатлар муқобил вариантлар ҳақида ўйлай бошладилар ва маҳаллий валюталар ва доллардан ташқари тўлов тизимларидан фойдаланишни бошладилар, бундан ташқари АҚШнинг оғир қарзи мамлакатларнинг долларга ишончини йўқотишига олиб келди.

OSZAR »