Ҳайфа шаҳар ҳокими: менинг яона илтимосим -Эрон билан тинчлик
(last modified Sat, 21 Jun 2025 11:38:38 GMT )
июн 21, 2025 16:38 Asia/Tashkent
  • Ҳайфа шаҳар ҳокими: менинг ягона илтимосим -Эрон билан тинчлик
    Ҳайфа шаҳар ҳокими: менинг ягона илтимосим -Эрон билан тинчлик

Ҳайфа мери, Эроннинг ракета ҳужумлари босиб олинган ҳудудларда кенг кўламли вайронгарчилик ва ишончсизликка сабаб бўлганини таъкидлаб, унинг ягона илтимоси Эрон билан ўт очишни тўхтатиш эканини ҳам айтди.

Ишғол этилган Ҳайфа шаҳри мери Yona Yahav кеча АҚШнинг CNN телеканалига берган интервюсида, Эроннинг босиб олинган ҳудудларга шиддатли ракета ҳужумларини тан олиб, ягона илтимоси Эрон билан ўт очишни тўхатиш эканлигини маълум қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Доналд Трампнинг икки ҳафталик муддатига ишора қилган Ҳайфа мери Трампни бу қадар узоқ кутмаслик кераклигини айтиб, Эроннинг ракета ҳужумлари натижасида яратилган нарса бу вайронгарчилик ва ишончсизликдир деб изоҳлади. 

Меҳр ахборот агентлигининг хабар беришча. суҳбат чоғида у Эрон ракета ҳужумлари натижасида вайрон бўлган бино ёнида туриб, Трампнинг Эронга нисбатан ёндашувини танқид қилди.

Ҳайфа шаҳри мери  CNN  телеканали билан суҳбатида Эрон ва Европа вакиллари ўртасидаги Женева музокаралари тинчлик билан яккунланишини кутаётганини ҳам маълум қилди.

Исроил режими 13-июн куни жума эрталаб Эронга ҳужум бошлади. Бу ҳужумда бир гуруҳ Эрон армияси қўмондонлшари, олимлар ва бегуноҳ фуқаролари айниқса мазлум болалар шаҳид бўлди. Сионистик режимнинг бу ҳужумидан хурсандчилиги бир неча соатдан ортиқ давом этмади ва Эроннинг биринчи ракеталари босиб олинган ерларнинг турли ҳудудларига тегиши билан бу эйфориянинг барчаси барҳам топди.

OSZAR »