Оятуллоҳ Хоманаий қандай қилиб Ислом Инқилобининг етакчисига айландилар? Биография + расмлар
(last modified Sat, 07 Jun 2025 14:14:01 GMT )
июн 07, 2025 19:14 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий қандай қилиб Ислом Инқилобининг етакчисига айландилар? Биография + расмлар
    Оятуллоҳ Хоманаий қандай қилиб Ислом Инқилобининг етакчисига айландилар? Биография + расмлар

Ҳижрий-шамсий 1367 йил 13 хурдод ойи /1989-июн/ раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан Эроннинг ўша пайтдаги президенти Оятуллоҳ Хоманаий Ислом Инқилоби раҳбари этиб сайланди.

Ҳазрат Имом Хумайний вавот этгани ҳақидаги хабар чоп этилгач, етакчи сайлаш учун масъул бўлган Эрон Ислом Инқилоби экспертлар кенгаши аъзолари Теҳронга чақириб олинди.. 1989-йил 4-июнь куни эрталабки мажлисда экспертларга ишониб топширилган Имом Хумайний /р.а/нинг васиятномаси Оятуллоҳ Хоманаий томонидан ўқиб эшитилди, кечки мажлисда эса исломой тузумга раҳбарлик қилувчи шахсни танлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу йиғилишда Оятуллоҳ Хоманаий Экспертлар кенгашида ҳозир бўлгач 74 та аъзодан олтмиш нафарга яқинининг овози билан етакчи ва раҳар этиб сайланди.

Порс тудей сайтининг ушбу мақоласи Оятуллоҳ Хоманаийнинг Ислом Инқилоби раҳбари этиб сайлангани ва ҳаётига бағишланган.

Туғилган кун

Марҳум Ҳужатулислом вал муслимин ҳож Сайид Жавод Ҳусейний Хоманаийнинг ўғли бўлган  оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий 1939 -йил 19 апрел кунида муқаддас Машҳад шаҳрида туғилган. У киши оилада иккинчи ўғил эдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий 1,5 ёшда

 

Илмий ва диний ҳавзаларда

Мактабдан сўнг у киши илмий ва диний ҳавзаларда ўқишга кирди ва ўша даврнинг бошқа уламолари билан адабиёт ва асосий диний фанларни ўргандилар. 18 ёшида Машҳадда ислом фиқҳи ва асосларини ўрганишни бошлаган Оятуллоҳ Хоманаий 1955 -йилда муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш учун Нажаф шаҳрига боради. Нажаф шаҳридаги улуғ мужтаҳидларнинг дарсларини кузатиб қатнашиб, ўша диний ва илмий ҳавзанинг дарс шароитлари, таълимоти ва изланишларини ёқтириб, ниятларини ҳам оталарига етказдилар.

Аммо ота рози бўлмади. Бироқ вақт ўтгач Машҳадга қайтиб келдилар. 1957—1963-йилларда Оятуллоҳ Хоманаий Қум илмий ва диинй ҳавзасида фиқҳ,тамойиллар ва фалсафа бўйича олий маъумот олдилар.  1964 йилда инқилоб раҳбарининг оталари билан ёзишмаларини улар оталарининг бир кўзи катаракта туфайли кўр бўлиб қолгани билан улар Қумда қолиш ва унинг кенг ҳавзасида ўқишни давом эттириш ёки Машҳадга бориш ва оталарига ғамхўрлик қилиш ўртасида жуда қайғули ва иккиланишарди. Оятулоҳ Хоманаий ўзи Қумдан Машҳадга ҳижрат қилишлари ва оталарига ғамхўрлик қилишлари керак, деган хулсоага келадилар.

Инқилоб раҳбарининг ўсмирлик даври

 

Уйланишлари

У киши  1964 йиз куз фаслининг бошларида уйландилар ва бу никоҳ натижасида 6 фарзанд /икки қиз ва 4 ўғил/ туғилди.

Оятуллоҳ Хоманаий ўғиллари билан

 

Сиёсий курашлар

Ўзларининг фикрича, Имом Хумайний /р.а/ нинг фиқҳий, принсипиал, сиёсий ва инқилобий шогирдларидан бири бўлган Оятуллоҳ Хоманаий 1962-йилда Имом Хумайнийнинг инқилобий ва норозилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсий кураш майдонига кирган эдилар ва 16 йил ичида кўп тўқнашувлар, қийноқлар, сургун ва қамоқхоналарга қарамай, йўлда ҳеч қандай хавфдан қўрқмай курашдилар. Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек Паҳлавий режимига қарши кураши давомида 6 марта ҳибсга олинган ва бу ҳибсларнинг ҳар бирида қийноққа солинган.

Сургун

1977 йилнинг охирида жиноятчи Паҳлавий режими Оятуллоҳ Хоманаийни ҳибсга олиб, Эрон жануби-шарқидаги Эроншаҳрга 3 йилга сурган қилди.. 1979-йилнинг ўрталарида Эроннинг умумий мусулмон ва инқилобий халқи курашларининг кучайиши билан у киши сурган ан озод бўлиб, муқаддас Машҳад шаҳрига қайтиб келиб у ерда паҳлавий тузумига қарши узоқ курашларининг бошида турган эди.  Йиллар давомида Аллоҳ йўлида мардларча кураш ҳаракат  ва қаршилик кўрсатиб, ўша машаққат ва аччиқликларга бардош бериб қўзғолон, қаршилик ва курашнинг ширин мевасини татиб кўрдилар , яъни Эрон буюк  Ислом Инқилобининг ғалабаси ва ва золим паҳлавий ҳукуматнинг шармандаларча қулаши ва бу заминда исломий ҳокимиятнинг ўрнатилишигача курашдилар.

Инқилоб раҳбари сургунда

 

Ғалаба остонасида

Ислом Иниқлоби ғалабаси арафасида Имом Хумайний /р.а Парижддан Теҳронга қайтишидан олдин Эронда имом Хумайний томондан шаҳид Мутаҳаррий, шаҳид Биҳиштий, Ҳошим Рафсанжоний ва бошқа шахслар ва курашувчилар иштирокида "Ислом Инқилоби кенгаши" тузилди. Имом Хумайний амри билан Оятуллоҳ Хоманаий ҳам ушбу кенгашга аъзо бўлди.

Оятуллоҳ Хоманаий Имом Хумайний /р.а/ ва шаҳид Биҳиштий билан

 

Ғалабадан кейин

Оятуллоҳ Хоманаий Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан кейин ҳам исломий  инқилобий мақсадларига яқинлашиш учун қимматли исломийй фаолиятларда иштиёқли ва ғайратли бўлишда давом этдилар. Уларнинг барчаси ўзига хос тарзда ва ўз даврда ноёб ва жуда муҳим эди ва бу қисқа мақолада биз фақат асосийларини эслатиб ўтаимз.

 

-Ҳижрий -шамсий 1357 йилда курашувчи олимлар ва курашучилар ҳамкорлигида "Ислом Республикаси партияси" нинг ташкил этилшии   

-1358 йилда Мудуофаа вазирининг ўринбосари.

-1358-йилда Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси бошлиғи.

- 1358 йилда Ткҳронда жума намозининг имоми.

- 1359-йилда Имом Хуманийнинг Олий Мудофаа кенгашидаги вакил

- 1358 йилда Теҳрон халқининг Исломий маслаҳат мажлисидаги вакили 

-1359 йилда Эронга қарши Ироқ уруши бошланиши ва Саддамнинг тажовузкор армиясининг Эрон чегараларига бостириб кириши билан Муқаддас мудофаа жабҳаларида жанговар формада фаол ва самимий иштирок этдилар. Ёвуз ва зўравон кучларни жумладан АҚШ ва собиқ Совет Иттифоқининг  провакацияларига қарши куршди  

- 1360 йилда Теҳрондаги Абузар масжидида мунофиқлар томонидан мувафаққиятсиз суиқасдга дуч бўлиши  

- Президентлик: Эроннинг иккинчи президенти Муҳаммадали Ражоий шаҳид бўлгач, 1360 йилда Оятуллоҳ Хоманаий 16 миллиондан ортиқ халқ овози ва Имом Хумайний /ра/ нинг уни ратификация қилиш ҳақидаги фармони билан Эрон Ислом республикасининг президенти сайланди. У 1364-1368 йиларда /80 чи йиллар/ ҳам бу лавозим ва масъулиятга иккинчи марта сайланди.

- 1360 йилда маданий Инқилоб кенгаши раиси

-1366 йилларда Исломий тузум мақсадни балгиллаш кенгаши раиси

-1368 констурциявий назорат кенгаши раиси .

Раҳбар сифатида қандай танлаш керак

Имом Хуманий /р.а/ вафотидан кейин бўлажак раҳбарни танлаш конституцияга асосланиб, Эрон Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан амалга ошириши керак эди. Ҳижрий- шамсий 1358  йилда тасдиқланган Конституциянинг y 5-моддасида шундай дейилган: Эрон Ислом республикасида Ҳазрат Маҳдий /ажж/ ғайб даврида халқнинг васийлиги ва раҳнамолиги одил ва тақводор, замондан хабардор, мард, маъмурий ва топир бир фақиҳ зиммасига юкланади, халқнинг кўпчилиги уни ўз етакичиси сифатида тан олади ва қабул қилади. Шундай қилиб, ҳижрий -шамсий 1367 хурдод оийда бўлиб ўтган раҳбарлик қошидаги экспетлар кенгаши мажлисида аъзоларининг кўпчилик овози  (ҳозирги 74 нафардан 60 нафага яқини) билан ўша пайтдаги Эрон президенти Оятуллоҳ Хоманаий исломий тузум етакчиси этиб сайланди.

Ислом умматнинг байроқдори 

Ислмий тузумнинг юқори мартабали амалдорлари, турли муассасалар имом Хумайний хонадони, йирик диний идоралар, элита ва академик арбоблар, шаҳидлар оилалари ва Эрон халқининг турли қатламлари томонидан Оятуллоҳ Хоманаийга кенг қамровли байъат қилишари  Эрон Оятуллоҳ Хоманаий бошчилигида ислом умматининг байроғи бўлиб қолишини бутун дунёга исботлади.

Оятуллоҳ Хоманаий

 

Имом Хумайний /р.а/ ўғли Оятуллоҳ Хоманаий ҳақида нима деди? 

Имом Хумайний /р.а/ нинг ўғли Сайид Аҳмад Хуманий  эса Оятуллоҳ Хоманаий раҳбари этиб сайланганидан бир неча соат ўтиб унга табрик йўллаб, имом сизни мусулмон олими ва ислом низомимизга раҳбарлик қиладиган энг яхши шахс сифатида қайта-қайта зикр қилгандилар.  Мен ва имом хонадонининг барча аъзолари ҳурматли мутахассисларга чин дилдан миннатдочилик билдирамиз. Чунки биз бу танлов севимли имомизнинг руҳлари шод ва хотиржам бўлганига ишонамиз. Яна бир бор ука сифатида ўша олий раҳнамонинг буйруқларини ўзим учун мажбурий деб биламан.

Оятуллоҳ Хоманаий Имом Хумайний /р.а/ ва у кишининг ўғли Сайид Аҳмад Хумайний билан

 

Имом йўлини давом эттириш

Оятуллоҳ Хоманаий сайланганидан сўнг, Имом Хумайний /р.а/ни " Инқилобининг муқаддас дарахти илдизи" сифатида баҳолаб дедилар: биз Имом Хумйаний /р.а/ йўлидан келиб чиққан ҳолда йўлимизни давом эттирамиз.

OSZAR »